Бош саҳифа / Жамият / Эминлик бахти

Эминлик бахти

Ўтган 2017 йил юртимиз тарихида бир қатор янгилик ва ўзгаришларга бой бўлганлиги билан ёдда қолди.

Яқиндагина Юртбошимизнинг  Олий Мажлисга Мурожаатномаси телевидение орқали бутун халқимизга намойиш қилинган, ва бу бутун жамоатчилик томонидан катта кўтаринкилик билан қарши олинган эди.

Айниқса, Президентимизнинг  “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги   фармонидан барча мамнун бўлди. Барча юртдошларим сингари мен ҳам бундан беҳад қувондим. Илгари ҳам байрамлар кўп бўлган. Аммо бутун йил давомида нишонланадиган байрамларни муносиб нишонлаш мақсадида аҳолига бир қатор қулайликлар яратилаётгани нур устига нур бўлди. Фурсатдан фойдаланиб узоқ-яқин қариндошларнинг  ҳолидан хабар олдик.

Мамлакатимиз бўйлаб нишонланган бу йилги байрам тадбирлари ҳар қачонгидан-да файзли бўлди. Тўкин дастурхон атрофида йиғилган оила аъзоларимиз билан мамлакатимизнинг тинчлик-осо- йишталиги ва фаровонлиги йўлида тинмай меҳнат қилаётган Юртбошимизни чин дилдан дуо  қилдик.

Албатта, тинч юртга байрамлар ярашади. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан миннатдорлик туйғусини юртдошларимизнинг юз-кўзларида жилваланаётган шоду хуррамлик ифодасидан ҳам билиб олиш мумкин. Жорий йил ҳам ўзбек давлатчилигида юксалиш ва тараққиёт йили эканлиги билан халқимиз ҳаётида ёрқин таассуротларга бой бўлишига имоним комил.

Б. ҲАМРАЕВА,
Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси
касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE