Бош саҳифа / Жамият / Элнинг дуоси

Элнинг дуоси

Муаллиф ҳақида: Хосиятхон Аҳмадқулова мутахассислиги журналист. Ўрта мактабда дарс берган, туман газетасида фаолият олиб борган. 18 йилга яқин Олтинсой туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб фаолият юритган. Айни пайтда нафақада.

Халқимизда бирини кўриб фикр қил, бирини кўриб шукур қил, деган мақол бор. Ўтган бир йил давомида нафақат вилоятимиз маркази, балки энг чекка қишлоқ аҳолиси билан ўтказилган мулоқотлар, ҳал этилган муаммолар халқнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида олиб борилган саъй-ҳаракатлар элимизнинг қалбида муҳрланиб қолди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг Сурхондарё телевидениеси орқали халқ билан мулоқоти биз учун жуда катта янгилик бўлди. У киши барча туманларда ўтказган учрашувларида, телемулоқотларда “Мен ўзимни сурхондарёлик деб ҳисоблайман”,  дея айтган сўзлари вилоятимиз аҳлини тўлқинлантириб юборди.

Вилоятимизнинг энг чекка ҳудуди бўлган Олтинсой туманига бир неча марта келиб, халқ вакиллари билан учрашиб, маҳаллалардаги, қишлоқлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга астойдил ҳаракат қилдилар. Бизнинг туманимизда 13 мингдан ортиқ нуронийлар истиқомат қилади. Улар ҳар бир байрамда йўқлаб турилади. Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган етти нафар нуронийга 46 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, уй-жойи таъмирлаб берилди. Уларнинг хонадонига бориб, ҳар бири билан вилоят ҳокими суҳбатлар ўтказди.

Энг муҳими, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ногиронлар ҳамиша ҳукуматимиз, раҳбарларимиз эътиборида эканлигини дилдан ҳис этиб, ҳаёт кечиришмоқда. Жумладан, Конституция- миз қабул қилинган кунда ва янги йил байрами арафасида ҳам фахрийларимизга ҳурмат, эҳтиром кўрсатилди. Бундай меҳрибонликка жавобан биз нуронийлар мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз фарвонлиги учун қўлимиздан келган барча имкониятларимизни ишга соламиз. Ҳар эрталаб осмонимиз тинчлигига, дастурхонимиз тўкинлигига Яратганга шукроналар айтамиз.

Туну кун эл дарди, юрт ташвиши билан яшаётган муҳтарам Президентимизни, ҳокимимизни дуо- лар қиламиз. Кўпнинг дуоси кўл, дейдилар. Иншооллоҳ, элимизнинг орзу истаклари, ният ва тилаклари ижобат бўлгай.

Хосиятхон АҲМАДҚУЛОВА,
Олтинсой тумани, меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE