Бош саҳифа / Жамият / Елкамизда катта масъулият бор…

Елкамизда катта масъулият бор…

Тадбиркорлар диққатига!

Коронавирус пандемияси  даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимизнинг бир қатор Фармон ва  қарорлари қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар асосида тадбиркорлар учун солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, улар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилиш каби бир қанча имтиёзлар берилди.

Мавжуд имтиёз ва преференцияларнинг тадбиркорлар фаолиятига қўлланилишини ўрганиш ҳамда бизнес вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида пандемия шароитида  15 минг 634 нафар тадбиркорга 19,9 млрд сўмлик солиқлардан имтиёзлар берилди. 99 минг  680 та,  1 286,0 млн. сўмлик кредит шартномалари бўйича кредит тўловлари кечиктирилди. Шунингдек, фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 146 нафар тадбиркорга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилишига эришилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 3 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Бу борада Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё туманидан ташқари бошқа барча шаҳар ва туманлар “яшил” тоифага киритилган.

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;

таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

15 июндан бошлаб эса:

умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;

мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;

ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.

Юқоридаги фаолият турлари карантин қоидаларига тўла амал қилган юритилиши лозим. Жумладан:

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони тадбиркорлик субъектлари белгиланган карантин қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият юритишларини сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan