Бош саҳифа / Жамият / Элимизга камарбаста бўлайлик

Элимизга камарбаста бўлайлик

Бугун мамлакатимиз ва вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини, фахрийларга, ногиронларга, кам таъминланган оилаларга, хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Юзлаб ана шундай кишиларга уй-жой, томорқа ва моддий-маънавий ёрдам берилмоқда. Буларни кўриб, ич-ичимдан қувонаман.

Мен узоқ йиллар халқ таълими соҳасида ишлаганман. Ёшлар психологиясини яхши биламан. Биринчи навбатда ёшларимизни маънавиятга, маърифатга, миллий қадриятларни ҳурмат қилишга, тафаккурга ўргатишимиз лозим. Оқ-қорани таниган, яхши-ёмонни ажрата биладиган авлод ҳеч қачон ёмон йўлга кирмайди. Бунинг ўрнига ҳунар ўрганади, китобга ошно бўлади. Натижада, маънавияти кун сайин юксалиб боради. Юртбошимизнинг “мамлакатнинг келажаги ва ривожи ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятга боғлиқ”, деган гаплари замирида жуда катта маъно бор.

Тўғри, айрим фахрийлар жисмоний меҳнат қила олмаслиги мумкин, лекин бугунги яратувчи ёшларга ўз тажрибаларини, маслаҳат ва таклифларини беришлари лозим. Биз фахрийлар болаларимизга, набира, эвараларимизга олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини бугунги яратувчанлик, бунёдкорлик ишлари замирида миллионлаб юртдошларимизнинг пешона тери, қалб қўри омухта бўлганлигини тушунтириб боришимиз, уларни ёмон йўлларга кириб қолишдан асрашимиз керак.

Эсон ЭШМУРОДОВ,
Шўрчи туманидаги “Лайлакхона”
маҳалласи, меҳнат фахрийси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan