Бош саҳифа / Жамият / Элга ғамхўрлик

Элга ғамхўрлик

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш давлат сиёсатига айланган бугунги кунда вилоятимизда ҳам кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилаётир.

Жумладан, йилнинг бошидан шу пайтгача 32 та оилага янги уйлар калити топширилди. Бундан ташқари, воҳанинг 17 та массивида намунавий  лойиҳалар асосида арзонлаштирилган 1600 та уй қурилаяпти ва йил охиригача эгаларига топширилади. Шунингдек, 5 минг 380 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун суғорилмайдиган ерлардан 594 гектар майдон ажратилган бўлиб, бу жойларда аҳоли ўз маблағи ҳисобига обод гўшалар барпо этишмоқда.

Уй-жой билан бирга аҳолини иш билан таъминлашнинг комплекс чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилган. Хусусан, амалдаги йилда умумий қиймати 2 триллион 34 миллиард сўмдан иборат 1912 та лойиҳа асосида корхоналар барпо этиб, янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган. Аҳоли зич яшайдиган Бойсун туманида 5,2 миллиард доллар ҳисобига газ-кимё мажмуаси, Шеробод  ва Жарқўрғон туманларида 260 миллион доллар ҳисобига йилига 2 миллион тонна қурилиш учун зарур цемент ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг бунёд этилаётгани шулар жумласидандир.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan