Бош саҳифа / Жамият / Электропоезд Термизда

Электропоезд Термизда

Юртимизда темир йўл транспортини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тизимда  олиб борилаётган  кенг  кўламли ислоҳотлар натижасида юк  ташиш ҳажми кескин  ортиб  бормоқда.

Шу  пайтга  қадар  Тошкентдан  Қаршига  қадар  электр поезди  қатнар эди. Деҳқонобод — Оқработ —  Бойсун — Термиз темир йўлининг тўлиқ  электрлаштирилиши  натижасида  биринчи  электр поезди  9 январда Термиз шаҳрига етиб келди. Шу муносабат билан Термиз  темир  йўл   вокзалида  ташкил  этилган  тадбирда  Ўзбекистон Республикаси бош  вазирининг  биринчи ўринбосари  А.Раматов, республика темир йўл тизими раҳбар-ходимлари, вилоят  ҳокимлиги, жамоатчилик  вакиллари  иштирок  этди.  Унда  сўзга чиққанлар, ушбу электрпоезди халқимизнинг  турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

— Термиз — Тошкент электропоезди қатнови йўлга қўйилгани Ватан  ҳимоячилари куни байрамига ажойиб совға бўлди, – дейди Ўзбекис- тон Қаҳрамони  Юсуф  Зиёев. — Бу билан воҳадошларимизга катта имкониятлар яратилди, йўловчиларнинг узоғи  янада яқин, юк ташиш сифати ҳам яхшиланди.  Мазкур темир йўл тармоғини модернизация қилиш, 325 км масофани тўлиқ электрлаштириш  учун  давлат томонидан 167,6 миллион долларлик, Япониянинг  “Jaica” лойиҳаси  доирасида  эса 160 миллион долларлик маблағ йўналтирилди. Эндиликда Тошкентдан Термизга электропоезд 13 соатда етиб келадиган бўлди. Бу  аҳолига қулай, арзон ва хавф- сиз транспорт хизматини  кўрсатиш  имкониятини яратди. Электропоезд қатнови доимий бўлади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE