Бош саҳифа / Сиёсат / Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш иш унумдор-лигига олиб келиши билан бирга, инсонлар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради.

Шу боис, ривожланган мамлакатлар давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан унумли тарзда фойдаланиб келмоқдалар. 2019 йил 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодексида давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтказиладиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, натижада фуқароларга сайловларда тенг овоз орқали янада фаол иштирок этишга шароит яратиб беришга қаратилган қоидалар киритилди.

Унга биноан республика миқёсида сайловчиларнинг рўйхати элект рон тарзда тузилиши белгилаб қўйилди. Мазкур электрон рўйхатни тузиш, унга ўзгартишлар киритиш ва янгилаб туриш сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ёрдамида амалга оширилади. Сайловчиларнинг электрон рўйхати яхлит тарзда тузилади. Шу сабаб, қонунчиликда бу рўйхат сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати деб номланади.

Сайлов кодексининг 14-моддасига кўра, Марказий сайлов комиссияси сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. Бунинг маъноси шуки, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати Марказий сайлов комиссиясида сақланади. Эндиликда республикада сайловчиларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотдан ташқари, уларнинг шахси ва сайлаш ҳуқуқи учун зарур бўлган маълумотларни бир жойда ягона база сифатида жамлаш имконияти мавжуд.

Бу шунчаки сайловчилар ҳақидаги маълумотлар базаси эмас, балки сайловнинг тенглик тамойилини таъминлашга хизмат қиладиган восита ҳамдир. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 117-моддасига биноан “Ҳар бир сайловчи бир овозга эга” тамойилини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати орқали фуқароларнинг фақат бир маротаба овоз берганликларини назоратга олиш имконияти мавжуд бўлади.

Сайлов куни сайлов участкаларида сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан олинган маълумотлардан фойдаланилади. Сир эмаски, бундай тизим ўрнатилмасидан аввал бир сайловчининг ҳам доимий рўйхатда, ҳам вақтинча рўйхатда турган жойидан туриб овоз бериш ҳолатлари кузатилган. Бу фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи, яъни сайловда битта овозга эга эканликлари борасидаги тамойилнинг бузилишига олиб келади. Шунингдек, бу ўз-ўзидан номзодлар тўплаган овозлар сонига дахл этмай қолмайди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг жорий этилгани эса фуқароларга ҳар томонлама енгиллик яратади. Сайловчилар рўйхатига киритилмай қолган фуқаро овоз бериш куниёқ сайловчилар рўйхатига киритилиш имконига эга бўлди. Энг муҳими, яқинлашиб келаётган сайловларда сайловчи фуқаро фақат бир жойдан туриб овоз бера олиши мумкин бўлади. Бу халқаро сайлов стандартлари талабларига тўлиқ мувофиқ келади.

Айни пайтда мазкур рўйхат шакллантирилган бўлиб, маълумотлар уйма-уй юрилиб, қайта аниқлаштирилмоқда. Рўйхатнинг тўлиқ шакли эса сайловга 15 кун қолганда эълон қилинади.

Б.ЖУМАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича
вилоят суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan