Бош саҳифа / Жамият / Электрон архив

Электрон архив

ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳам шакллантирилмоқда

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни электрон тартибда амалга ошириш жаҳон тажрибасида ҳам кенг қўлланилади. Бу фуқаролар ҳақидаги ахборотларни янада самарали тарзда тўплаш ва ҳар томонлама ишончли маълумотлар базасини шакллантиришга имкон бeради.

Шу билан бирга, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни электрон тартибда амалга ошириш баъзи давлатларда фуқароларнинг технологиялардан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги ёки давлат идоралари орасида маълумот алмашинувининг сустлиги боис қийинчиликларни келтириб чиқарганлиги сабабли, мазкур соҳа импелементациясини тўғри йўлга қўйиш учун баъзи ташкилий ўзгаришларни ҳам амалга ошириш талаб этилади.

Масалан, Арманистон давлатида соғлиқни сақлаш ва адлия вазирликлари ҳамда миллий статистика хизмати томонидан фуқароларнинг демографик ва соғлиғига оид маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, ушбу идораларнинг биргаликдаги фаолияти фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни тубдан ўзгартириш, уларнинг соғлиги ва демографик кўчиши билан боғлиқ маълумотларни тез фурсатларда олишга замин яратган.

Филиппинда эса 2013 йилнинг 12 сeнтябрида мазкур фаолият билан шуғулланувчи статистика бошқармаси ташкил этилган. Ушбу янги ҳукумат органи миллий статистика бюроси, миллий статистика мувофиқлаштирувчи кeнгаши, қишлоқ хўжалиги статистикаси бюроси ва мeҳнат ва бандлик бюролари маълумотлари базасини бирлаштириш орқали ташкил этилган. Статистика бошқармаси ўзида фуқаролик ҳолати бўйича маълумотлардан ташқари бир мунча кенг- роқ ахборотларни жамлаган бўлиб, фуқаролик маълумотларини, уй-жой, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини рўйхатга олади ва Филиппиндаги дастлабки маълумотларни тўплаш бўйича марказий статистика органи бўлиб хизмат қилади.

Бизнинг республикамизда ҳам 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш, шунингдек, туғилиш ва ўлим ҳақида ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартибини жорий қилиниши қатъий белгиланди. Бу эса Президентимизнинг жорий йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Эндиликда ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг рақамли кўринишга ўтказилиши 2022 йил 1 январга қадар тўлиқ амалга оширилади. Бу эса ягона электрон ФҲДЁ архив фондини шакллантиришга хизмат қилади. Натижада, келажакда тегишли давлат ташкилотлари ва фуқаролар маълумотлардан ҳеч қандай тўсиқларсиз, ортиқча вақт сарфламасдан фойдаланиш имконига эга бўлишади.

С. АБДУРАСУЛОВ,
вилоят адлия бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan