Бош саҳифа / Сиёсат / Элчи билан учрашув

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг сезиларли ўсишида муҳим ўрин тутмоқда.

Термиз ва Мозори Шариф шаҳарларида ўтказиб келинаётган бизнес-форумлар, тайёр маҳсулотлар кўргазмалари шундан далолат беради. Ўтган шанба куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий билан бўлган суҳбатда яқин қўшничилик муносабатлари, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Вилоят ҳокимлигидаги учрашувда савдо, иқтисодий, транспорт, инфратузилма ва бошқа соҳаларга оид 30 дан ортиқ имзоланган битим ва шартномалар туфайли икки давлат ҳамкорлигининг янада ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.

Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида айни пайтда 25 нафар афғон ёшлари таҳсил олмоқда. Марказга яна 200 нафар афғон йигит-қизнинг келиши режалаштирилган. Яқинда 96 нафар афғон талабаси ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича таҳсилни тугатиб, юртига қайтди.

Учрашувда Афғонистон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси консули Икромиддин Мастур ҳамда Термиз шаҳридаги консули Сангини Скандарий иштирок этишди.

Мулоқот давомида қўшни давлатлар ўртасида ҳудудлараро маҳсулотлар экспорти ва импортида қулайлик яратиш, ўзаро ташрифлар ва кўргазмалар ташкил этиш, олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE