Бош саҳифа / Жамият / Эл саломатлиги йўлида

Эл саломатлиги йўлида

Ташкил этилганлигига 93 йил бўлган вилоят шифохонаси бугунги кунда таниб бўлмас даражада кўркам қиёфа касб этган.

Бугун вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида кўплаб беморлар дардига шифо топмоқда. 415 ўринга эга бўлган марказда 16 та клиник ва 7 та параклиник бўлимлар фаолият кўрсатиб, 94 нафар  шифокор ва 314 нафар ўрта тиббиёт ходимлари эл соғлиги йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар. Охирги йилларда инвестиция дастурига кўра, шифохонанинг ўтган асрнинг ўттизинчи-қирқинчи йилларида қурилган пастқам бинолари ўрнида кўп қаватли, ҳамма қулайликларга эга бўлган кўркам бинолар қад ростлади. Шифохонанинг ҳар бир бўлими жаҳон андозаларига мос тиббий ускуналар билан жиҳозланганлиги туфайли хасталикларни зудлик билан аниқлаб, тўғри ташхис қўйиш имкони яратилган. Шу боис дард билан келган кишилар қўли эм шифокорларнинг маҳорати туфайли уйларига тезда соғайиб қайтишаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE