Бош саҳифа / Жамият / Эл қудрати – бирликда

Эл қудрати – бирликда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Орол муаммосини ҳал этиш кун тартибидаги масалага айланганлигини жаҳон жамоатчилиги кўриб, билиб турибди. Юртбошимизнинг бевосита саъй-ҳаракати туфайли БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича шериклик асосида Траст жамғармаси ташкил этилганлиги бунинг яна бир исботидир.

Орол денгизи ҳудудида шамол натижасида кўтариладиган кучли қум, туз, чанг бўронларини камайтириш, минтақада экологик вазиятни яхшилаш бугун глобал муаммога айланган. Ана шу йўлда амалий ишга киришишда ҳам Президентимиз бевосита раҳнамолик қилмоқда.

Мамлакатимизда 26 январда бўлиб ўтган умумхалқ экологик хайрия ҳашарида барча юртдошларимиз янада кўтаринки кайфият билан иштирок этишди. Барча вилоятларда бўлгани каби Сурхон воҳасида ҳам экологик ҳашарда 900 мингга яқин фуқаро иштирок этди. Натижада 968 гектар майдон ободонлаштирилиб, 3288 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари ташиб чиқарилди. Воҳада 9051 километр ариқ ва лотоклар тозаланиб, 453 та қабристон, 53 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди. 35 мингга яқин мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилди. Ҳимояга муҳтож 413 оиланинг уй-жойи таъмирланди.

Бу ишларни бажаришга 602 та турли русумдаги техника воситалари жалб қилинди. Шунингдек, 569 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга 618 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Сурхон воҳасининг барча туман ва қўрғонларида экологик хайрия ҳашари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтказилди.

М. НУРМАТОВ,

вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш бошқармаси мутахассиси

 С. ҚУРБОНОВ,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят

Кенгаши бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan