Бош саҳифа / Жамият / Эл миннатдор

Эл миннатдор

Аввал хабар қилганимиздек, Халқ қабулхоналарига тушаётган мурожаатларнинг оқими давом этмоқда. Ўтган ҳафтага нисбатан солиштирадиган бўлсак, мурожаатлар сони 1392 тага ўсган. Апрель ойининг учинчи ўн кунлигига қадар вилоятимиз миқёсида Халқ қабулхоналарига жами 11346 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2805 таси ёзма, 8540 таси оғзаки, 1 таси электрон шаклдаги мурожаатлардир.

Маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, туманлар кесимида Деновда 1238 та, Шўрчида 837 та, Шерободда 826 та, Термиз шаҳрида 592 та, Жарқўрғонда 574 та мурожаат қайд этилган.

Таҳлил бўйича мурожаатларнинг аксарияти жисмоний шахсларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича 1668 та, уй-жой, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласида 1567 та, сув, газ, электр таъминоти ва коммунал тўловларни ҳисоблаш масаласида 1305 та, иш билан таъминлаш борасида 1232 та мурожаат рўйхатга олинган. 3620 та мурожаат ўз вақтида қаноатлантирилган, 2981 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилган, 425 та мурожаат рад этилган, 4320 таси эса тааллуқлилиги бўйича алоқадор давлат бошқарув ва хўжалик органлари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Бойсун тумани тоғли Мачай қишлоғида яшовчи фуқаро, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, биринчи гуруҳ ногирони М. Алимовнинг Халқ қабулхонасига қилган мурожаати алоҳида назоратга олиниб, ижобий ҳал этилган. Ангор тумани “Марказ“ маҳалласида яшовчи фуқаро Н. Райимов ва аҳоли томонидан қилинган мурожаат асосида ўрганиш олиб борилган ва зовурлар қазилиб, муаммо ҳал этилган. Термиз туманидаги “Сурхон балиқ савдо“ МЧЖ раиси Р. Даминовнинг балиқчиликни ривожлантириш учун кредит ололмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати қаноатлантирилиб, АТИБ “Ипотека банк“ нинг вилоят филиали билан жамият ўртасида кредит шартномаси тузилиши таъминланган.

Шунингдек, Д. Алламуратова (Термиз тумани “Истиқлол“ МФЙ), З. Каримова (Узун тумани “Оқ остона“ МФЙ), Ф. Эрназарова (Узун тумани “Янги рўзғор” МФЙ) ларнинг мурожаатлари ўзининг ижобий ечимини топди.
Муаммолар жойида ижобий ҳал этилаётганлиги аҳоли томонидан мамнуният билан қарши олинмоқда.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE