Бош саҳифа / Жамият / “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда жамғарманинг масъул вакиллари, олий ўқув юртлари ва вилоятдаги жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, амалиёт ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендияларга танлов эълон қилингани ҳақида сўз борди.

Жамғарма директори ўринбосари Одил Сатторов иштирокчилар саволларидан келиб чиқиб танлов шартлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan