Бош саҳифа / Жамият / Эл ҳамжиҳатлиги

Эл ҳамжиҳатлиги

Бойсун туманидаги “Темир дарвоза” маҳалласида яшаётган аҳоли кўп миллатли. Аммо маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари ҳар бир кишининг қалбига йўл топган.

Элнинг бирлашганлиги туфайли ўтган йили 150 миллион сўмга маҳалла идораси барпо этилди. Қишлоқнинг ўртасидан “Дарбанд” дарёси оқиб ўтади.   Оқсоқолларнинг саъй-ҳаракати билан халқнинг ўзи маблағ тўплаб, дарё устига 18 метрлик кўприк қуришди. Натижада одамларнинг узоғи яқин бўлди. Шунингдек, 3 километрлик таъмирталаб йўл маҳалладошлар ҳамжиҳатлиги эвазига таъмирдан чиқарилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли Муҳаммаддил Ботиров тадбиркорларни тўплаб, аҳолини ичимлик сувидан баҳраманд қилиш чорасини излади. Аҳолининг ҳамжиҳатлиги туфайли 2,5 километр масофага қувур ётқизилиб, хонадонларга оби-ҳаёт олиб кирилди.

Одамлар уй қурмоқчи бўлса, ғишт изламайди. Чунки қишлоқда ғишт ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатаяпти ва унда бир гуруҳ ёшлар меҳнат қилишаётир. Қишлоқда яқин кунларда 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE