Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспортга йўл

Экспортга йўл

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи” биносида семинар ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ташаббуси билан Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, логистика ва экспортни ташкил қилиш” мавзусига бағишланди.

Унда туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари раислари ва масъул ходимлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислари, кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ҳ. Расулов семинарни очаркан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортни ташкил этишга доир қонун ҳужжатларининг аҳамияти борасида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашнинг янги имкониятлари, самарали усуллари ҳақида фикр юритган бўлса, кореялик тадбиркор Чанг-Ҳо Сео ўз тадбиркорлик тажрибаси билан ўртоқлашди.

Семинар сўнггида вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортини ташкил қилиш, халқаро молия инситутларининг маблағларини самарали ўзлаштириш масалалари кенг мунозараларга сабаб бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan