Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспорт салоҳияти оширилади

Экспорт салоҳияти оширилади

Ташқи бозорларда рақобат ва беқарорлик кучайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида ҳам рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ҳозирги кунда дунё нинг 180 дан ортиқ мамлакатига экспорт маҳсулотларини етказиб бермоқда. Жорий йилнинг ўтган ойларида 10 миллиард 800 миллион доллар ҳажмдаги маҳсулот экспортини амалга  оширган эди. Соҳага оид қарорларга кўра товарларни экспорт қилиш операцияларига бир қанча ўзгариш ва имтиёзлар киритилди. Уларга кўра муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишининг ягона муддати 120 кун этиб белгиланди ва суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютада экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Экспорт божхона юк декларацияси мажбурий тақдим этилиши ва божхона органлари томонидан рухсатнома берилиши ҳақидаги талаблар бекор қилинди. Бу эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўплаб имкониятлар эшигини очиб берди.

Мавлон АБДИРАШИТОВ,
вилоят божхона бошқармаси  инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan