Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспорт маркази очилди

Экспорт маркази очилди

Термиз туманидаги “Термиз Карго” мажмуасида “Термиз Карго” экспорт марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон ва Афғонистон Республикаларининг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва саноат, ҳамкорлик, иқтисодий масалалар бўйича масъул раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ташкил қилинди. Очилиш маросимида Термизда иш бошлаган мазкур иншоот икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо-саноат, сармоя, энергетика, нефть-газ, божхона, транспорт ва транспорт коммуникациялари, темир йўл, авиаташув, машинасозлик, электр техникаси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга замин яратиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

“Термиз Карго” экспорт марказида хорижий ва маҳаллий ишбилармон доиралар вакиллари учун барча шароит яратилгани аҳамиятлидир. Божхона омбори, божхона терминали, тижорат банклари филиаллари ва бошқа қулайликлар шулар жумласидандир. Кўргазмада 80 дан ортиқ саноат корхоналарининг 300 дан зиёд маҳсулотлари намойиш этилди.

— “Термиз Карго” экспорт марказининг ташкил этилиши икки давлат савдо саноат соҳаси ишбилармонлари учун муҳим аҳамиятга эга, — деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. — Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Шу жиҳатдан бу марказ алоҳида ўрин эгаллайди.

Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришга Ўзбекистон улкан ҳисса қўшаётганини Афғонистон делегацияси аъзолари алоҳида қайд этишди.

С. ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan