Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспорт имкониятлари

Экспорт имкониятлари

Президентимизнинг саъйи-ҳаракати билан мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Биринчи навбатда мамлакатда бунинг учун ҳуқуқий асос ва мавжуд шарт-шароит бунёд этилди.

Юртбошимиз томонидан жорий йил 3 ноябрда имзоланган фармон ва 6 ноябрдаги қарорлари экспорт ва импорт операцияларини янада эркинлаштириш имкониятини яратди.

Республика божхона қўмитаси томонидан мазкур фармон ва қарор туфайли экспорт қилиш тартибига киритилган янги нормалар, ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар бериш мақсадида видеоселектор ўтказилди. Унда мамлакат миқёсида божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари, тадбиркорлар, экпортёр корхоналар, фермерлар уюшмаси, тегишли идора ва корхоналар вакиллари иштирок этишди.

Янги киритилган тартибга кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжат тузилгандан кейин уч соатда амалга оширилиши, сертификат бериш муддати экспорт қилувчи томонидан ҳужжат тақдим қилингандан бошлаб бир иш кунига қисқартирилиши айтиб ўтилди. Давлат божхона қўмитаси томонидан  тегишли идора, ташкилот ва корхоналарга атрофлича бу борада тушунтиришлар берилди.

С. АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan