Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспорт ҳажми ошмоқда

Экспорт ҳажми ошмоқда

Бугунги кунда юртимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва кенг имкониятлар бериш мақсадида давлат божхона хизмати органлари томонидан бериладиган 10 турдаги рухсатномалар бекор қилиниб, бир талай имтиёзлар жорий қилинди.

Бунинг самараси ўлароқ, жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали 230,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119 фоизга ошган. Экспортда ҳажми ўсган асосий маҳсулотлар: мева-сабзавот 56 миллион, калава ип маҳсулоти 36,3 миллион, табиий қазилмалар 22,8 миллион, озиқ-овқат маҳсулотлари 7,7 миллион, фармацевтика маҳсулотлари экспорти 4,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вилоятимиздан Афғонистон, Покистон, Хитой ҳамда Қозоғистонга маҳсулотлар экспорт қилинган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, вилоятнинг экспорт салоҳияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ҳозирда “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган қисмида тез фурсатларда амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, бошқармамиз томонидан доимий “Божхоначи — тадбиркор таянчи” шиори остида жойларда табиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, амалий ёрдам кўрсатилаётир.

Шохруз ЎРОЛОВ,
вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE