Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Экспорт ҳажми ошмоқда

Экспорт ҳажми ошмоқда

Туманимизда 58 та саноат корхонаси бўлиб, жорий йилнинг ўтган ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш 143 миллиард 914 миллион сўмни ташкил этган. Бунинг боиси саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун ҳукуматимиз томонидан кенг имконият ва шароит яратиб берилганидир.

Туманда хизмат кўрсатиш ишлари 94 миллиард 397 миллион сўмни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,3 фоизга кўп демакдир. Туризм соҳасида ҳозирги кунда туманимиз катта имкониятга эга. “Далварзинтепа” тарихий ёдгорлигини ободонлаштириш учун кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманда ярим йилликда 26 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102 фоизга кўп. Бундан ташқари, Президентимизнинг қарорларидан келиб чиқиб, туманимизда маҳалла гузарлари, хусусий болалар боғчалари ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши бошланиб, айримлари ишга туширилиш арафасида.

Ўтган ярим йилликда туманимизга 1611,4 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий технологиялар келтирилган. Провардида бу экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлади.

М. САТТАРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сизга ҳам илиндим

Мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар бугун ҳар бир хонадонда, тадбирли, меҳнатсевар кишилар кўнглида акс-садо бермоқда. Мен истиқомат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan