Бош саҳифа / Жамият / ЭКОЛОГЛАР ҲАШАРДА ФАОЛ

ЭКОЛОГЛАР ҲАШАРДА ФАОЛ

 “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини обод қилиш, кўкаламзорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти партия ташкилоти ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Вилоят йўл қурилиш корхонаси ҳомийлигида, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят партия ташкилоти, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят «Ободонлаштириш» бошқармаси хамда ушбу тизимларнинг шаҳар, туманлардаги бўлинмалари ходимлари иштирокида вилоят бўйича жами 4320 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳашарда 1439 нафар партия фаоллари эштирок этдилар.

Хусусан, Термиз шаҳрининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида эман ва қарағай манзарали дарахт кўчатлари, “Турон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиллар қатнов йўли бўйига баҳорги ва мавсумий гуллар экилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Сурхондарё вилоят  партия ташкилоти
Ахборот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan