Бош саҳифа / Жамият / Экологик маданият сари

Экологик маданият сари

Ёшларда экологик маданиятини шакллантириш мақсадида Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида шаҳар умумтаълим мактаблари иштирокида “Озон қатламини ҳимоя қилайлик” мавзусида танлов ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда экологик назорат ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Республикамизда мазкур қонунларни такомиллаштириш учун мукаммал асослар яратилаётганлиги таъкидланди.

Танловда ўқувчилар саҳна кўринишлари, савол-жавоб беллашуви ва чизиш бўйича ўз иқтидор ва билимларини намо- йиш қилдилар. Беллашувда 13-мактаб ўқувчилари 1-ўринни эгаллади. Ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва экологияга оид китоблар топширилди.

Тадбир якунида соғлом авлодни вояга етказиш, уларнинг экологик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Э. ЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари
М. НУРМАТОВ,
бўлинма мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan