Бош саҳифа / Сиёсат / Экологик барқарорлик

Экологик барқарорлик

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, қатор салмоқли ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, давлат дастури лойиҳасининг “Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” номли қисмида Марказий Осиёда сув ресурс- ларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур концепциясини ишлаб чиқиш, Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан, трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш ҳамда Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш ва ўтказиш каби тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни барқарорлаштириш учун 5,5 миллиард доллар йўналтирилди. Сўнгги ўн йил давомида Оролнинг қуриган ҳудудида саксовул ва бошқа тузга чидамли ўсимликлар турларидан қарийб 350 минг гектар ўрмон барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарни ташкил этди. Юртбошимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган. Бу масалада қабул қилинаётган махсус дас турга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади”, деб таъкидладилар.

Давлатимиз раҳбари жаҳон ҳамжамиятининг Орол фожиасига алоҳида эътиборини қаратиб, у бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири эканлигини таъкидлади ҳамда минтақа барқарорлик, ривожланиш ва яхши қўшничилик ҳудудига айланиши лозимлигини билдирди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ томонидан қўллаб-қувватланган кўп ҳамкорлик асосида Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича “Траст фонди”ни яратиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу фонд ўз фаолиятини бошлади. Норвегия ҳукумати “Траст фонди”нинг илк сармоядори бўлди. Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Орол- бўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида “Траст фонди”нинг тузилиши ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлди”, деб таъкидладилар.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат
депутатлари гуруҳи аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE