Бош саҳифа / Сиёсат / Экологик барқарорлик кафолати

Экологик барқарорлик кафолати

Конституциямиз халқимизнинг сиёсий тафаккури, маънавияти ва маданияти, бебаҳо қадриятлари билан йўғрилган Асосий Қомусимиздир. Инсон қадр-қиммати, ор-номуси, ғурури, эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари, фаровон турмуши ва келажаги ифодаланган қомусий ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “…халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда”.

Конституциямизда шахс, жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, умуман барча соҳадаги асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат-ҳуқуқий механизмини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Конституцияда белгиланган нормалар орқали жисмоний ва юридик шахслар экологик ҳуқуқ, бурчлари ва эркинликларини ифода этадилар.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Асосий қонунимизда табиат — жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи махсус нормалар ҳам белгиланган бўлиб, улар экологик ҳуқуқий муносабатлар пойдеворини ташкил этади. Конс титуциямизнинг бир неч- та моддасида табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликларимиздан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланган. Жумладан, 50-моддада фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур экани қайд этилгани фуқароларнинг экологик мажбуриятлари Конституция даражасида мустаҳкамланганини анг латади. 54-моддада эса мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши таъкидланган. Шу билан бирга, мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгилаб қўйилган. Ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида экани белгиланган, 55-модда эса давлат экологик сиёсатининг асосий тамойилларини қамраб олган.

Ушбу конституциявий норманинг аҳамияти шундаки, у мустақиллигимизнинг моддий асосини ташкил этувчи табиий бойликларнинг хал қимиз мулки экани, табиий ресурслардан фақат оқилона фойдаланиш зарурлиги, республикамиз табиати давлат муҳофазасига олинганини, яъни экологик-ҳуқуқий муносабатлар давлат томонидан кафолатланиши каби муҳим тамойилларни мустаҳкамлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва тамойиллари асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фақат оқилона фойдаланиш соҳасида илғор халқаро талабларга жавоб берадиган фундаментал норматив-ҳуқуқий база шакл лантирилди. Мазкур соҳада 30 га яқин қонун қабул қилинди ва 200 дан ортиқ норматив ҳужжат тасдиқланди.

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги конституциявий ислоҳотлар амалга оширилдики, у мамлакатимиз экологик хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим стратегик кафолати бўлди. Бу юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратиш баробарида, мазкур соҳанинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тартибга солувчи қонунларнинг ижросини изчил таъминлашда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Биласизки, Бош Қомусимизда давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланса, ушбу конституциявий нормаларга мос равишда қабул қилинадиган қонунларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг талаблари, механизми мустаҳкамланади. Шу маънода, жорий йилда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эса биринчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланди. Айни пайтда “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг янги таҳрири устида ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ўтган даврда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш йўналишида 100 дан ортиқ тадбир ташкил этилди. Масалан, жорий йил 27 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича дастурларнинг ижро этилиш ҳолати тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Муҳокамалар чоғида дастурларда ижро этилмаган бандларнинг бажарилиши сифатини ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ва моддий ресурсларнинг ўзлаштирилиши ҳолати танқидий таҳлил этилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Эшитув якунида депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Жумладан, 50-моддада фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур экани қайд этилгани фуқароларнинг экологик мажбуриятлари Конституция даражасида мустаҳкамланганини англатади. 54-моддада эса мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши таъкидланган. Шу билан бирга, мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгилаб қўйилган.

Хулоса қилиб айтганда, Асосий қонунимизда белгилаб берилган нормаларнинг ҳаётга кенг кўламда жорий этилиши атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, юртимизда экологик ҳолатни соғломлаштириш нафақат давлат ва жамият, шу билан бирга, ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Борий АЛИХОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикерининг ўринбосари,
Абдураҳим ҚУРБОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Судья фаолиятини баҳолаш тартиби қайта кўрилади

Жисмоний ва юридик шахсларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар ечими  Жумладан, Президентимизнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan