Бош саҳифа / Жамият / Экологияни биргаликда асрайлик!

Экологияни биргаликда асрайлик!

Ўзбекистон Экологик партияси инсоният бошига умумбашарий экологик муаммолар соя солаётгани туфайли ҳам “Биз келажак учун жавоб-гармиз!” шиори остида майдонга чиқди.

Ушбу партиянинг бош мақсади тоза ҳаво, унумдор тупроқ, зилол сув ва гўзал биохилмахилликни кўз қорачиғидек асраб, келажак авлодга етказишдир. Ер юзидаги ҳаёт қалқони бўлмиш озон қатламида “туйнуклар” ҳосил бўлиши, иқлим ўзгариши, орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик кулфатлар шулар жумласидандир.

Бу жараёнда эса партиянинг манфаатини ҳимоя қиладиган депутат, энг аввало, бир неча ўнлаб фундаментал фанни ўз ичига олган экология фанини чуқур ўзлаштирган, соҳада билим ва тажрибага эга, мавжуд глобал ва минтақавий экологик муаммолардан бохабар ва қалбдан ҳис эта оладиган, халқнинг хизматига шай инсон бўлиши керак. Шу билан бир қаторда муаммоларнинг туб сабаби ва инновацион нуқтаи назардан илмий ечимини билиши ва таҳлил қила олиш лаёқатига эга бўлиши ҳам талаб этилади.

Бу каби амалий ишларни татбиқ этиш учун эса вилоятимизда халқаро стандартларга мос асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва эколог, санитар, ветеринар, биолог олимлар фаолият олиб борадиган илмий-тадқиқот станциясини барпо этиш лозим. Бу станция фаолияти атроф табиий муҳитга кўрсатиладиган салбий антропоген ва техноген таъсирларнинг сабаб ва оқибатларини илмий мониторинг қилиб боришга қаратилиши муҳим.

Аҳолининг экологияга муносабатини янада ошириш, саводхонлик даражасини ўстириш учун ҳам аввало, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятини шакллантиришни боғча ва мактаб давриданоқ бошлаш, таълим соҳасида узлуксиз экологик таълим тизимини йўлга қўйиш, хусусан, болалар боғчасида “Эколог болажон” тўгаракларини йўлга қўйиш, бошланғич синфларда “Онажоним табиат” мавзусида эркин дарслар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Ана шундагина атроф-муҳитни асраш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, назаримда.

Баҳодир УРУНОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan