Бош саҳифа / Жамият / Экма, ўрасан…

Экма, ўрасан…

Халқимизда экма, ўрасан, қилма топарсан, деган мақол бежиз айтилмаган. Ортиқ Олтибоев Жарқўрғон туманига хизмат сафарига борганди. Қайтишда нотаниш бир аёл билан танишиб қолди.

У аёл Термиз шаҳрида жойлашган автосалондан “Равон-3” русумли машина сотиб олиш учун юрганлигини айтиб қолади. Ортиқ Олтибоев эса (исми шарифи ўзгартирилган) юз доллар берса автосалондан навбатсиз шартнома олиб беришини ваъда қилади.

Машина учун автосалондан шартнома олишга қийналган аёл, Г. Худоёрова департаментнинг вилоят бошқармаси, Термиз шаҳар бўлими ва шаҳар прокуратурасига мурожаат қилади. Ўтказилган тезкор тадбир вақтида О. Олтибоев Г. Худоёровадан 100 АҚШ доллари олаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга олинади. О. Олтибоев вилоят ИИБ РМҚУ ЁН ва ГРЁХ инспектори, катта сержант вазифасида ишлаган. Термиз шаҳрида истиқомат қилади. Уч нафар фарзанди, оиласи бўлишига қарамасдан, кўра била туриб қинғир ишга қўл урганлигини қандай тушуниш мумкин.

Судда жиноятчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш жазоси тайинлади.

Бугун мамлакатимиз бўйича оммавий равишда коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда собиқ ИИБ ходимининг бу фирибгарлигини ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайди. У қанчалик ҳийла-найранг ишлатмасин, қилмишига яраша жазосини олди. Ўйлаймизки, юқоридаги далиллар қаллоблик йўлида юрган кишилар учун ибрат ва сабоқ бўлади.

Р. АБДУЛЛАЕВ,
Термиз шаҳар прокурори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE