Бош саҳифа / Таълим / Эҳтиром ва эътироф

Эҳтиром ва эътироф

Қадимда ва бугунги ривожланган даврда ҳам барча инсонлар учун энг мўътабар, эъзозли шахс ўқитувчи ҳамда мураббий ҳисобланади. Ҳеч бир инсон устозсиз билим ва касб сирларини эгаллай олмайди.

Шу ўринда, ҳазрат Навоий “Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила, Айламак бўлмас онинг ҳақин адо минг ганж ила”, деб бежиз айтмаганлар. Бу шоҳбайт олий, ўрта-махсус, халқ таълими соҳасидаги Президентимиз ва давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бугунги сиёсатга нақадар ҳамоҳанг.

Кеча республика Бош вазири томонидан ўтказилган видеоселекторда айнан, бутун мамлакатимиз бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар кунини ҳар қачонгидан тантанали, кўтаринки руҳда ўтказиш ҳақида сўз борди. Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига кўра мамлакатимиз бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар кунини барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда умумхалқ байрами сифатида намунали ўтказиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Бу байрамда мамлакатдаги биронта ўқитувчи, мураббий, соҳа фахрийлари эътибордан четда қолмаслиги таъкидлаб ўтилди. Аввалгидек бир пиёла чой устида табриклаш эмас, устоз ва мураббийлар кунини умумхалқ сайли сифатида нишонлаш, бунинг учун тегишли вазирликлар, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар, таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, жамоатчилик вакилларини жалб этишга алоҳида урғу берилди.

Видеоселектор сўнггида байрамни кўнгилдагидек ўтказиш борасида вилоят ҳокими Т.Боболов барча туман ҳокимликлари, олий ва ўрта таълим, халқ таълими бўлими мудирлари, мактабгача таълим муассасалари вакиллари, тегишли бошқармалар, ташкилотлар ходимларига аниқ вазифалар юклади. Юқорида айтилган вазифалардан келиб чиқиб, байрамга тайёргарлик ишларининг бориши ва уни янада кўтаринки руҳда тантанали ўтказиш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE