Бош саҳифа / Жамият / Ечимсиз муаммо бўлмайди

Ечимсиз муаммо бўлмайди

Одамлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

Шу нуқтаи-назардан вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Шеробод туманидаги, “Майдон” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида ҳам бу яққол ўз ифодасини топди.

Вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этган сайёр қабулда Қорабоғ қишлоғи, “Майдон” ва унинг атрофида жойлашган маҳаллалар аҳолисининг асосан коммунал соҳа, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор мурожаатлари тингланди. Муаммоларни тегишли бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилинган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

— Қишлоғимизнинг ички йўллари ёғингарчилик ва селлар туфайли носоз аҳволга келиб, йиллар давомида одамларимизга катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Қолаверса, бу ерда жойлашган 34-умумтаълим мактабида компью тер, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари етишмаслигидан қийналаяпмиз, — дейди мактаб ўқитувчиси Азамат Отамуродов. — Вилоятимиз ҳокими бу муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ бериб, қилинган ишларни шахсан ўзлари яна келиб кўришларини айтди.

Шу тариқа, аксарият мурожаатларда келтирилган ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилиб, фуқароларнинг талаби қондирилди. Маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan