Бош саҳифа / Жамият / Ечим кутаётган масалаларга бағишланди

Ечим кутаётган масалаларга бағишланди

Қизириқ туманида вилоят ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориевнинг туманда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ва ечимини кутаётган масалаларга бағишланган сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳамда туман ижтимоий соҳа мажмуалари раҳбарлари, таълим, тиббиёт, маҳалла, бандлик, банк каби муассасалар масъуллари иштирок этишди. Қабул жараёнида чекка қишлоқ аҳолиси учун ташкил этилган тиббий кўрик жараёнлари, мактаб ярмаркаси, айниқса, вилоят касб-ҳунар, халқ таълими, спорт ва соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг бевосита мурожаатчилар билан мулоқоти қабулга келганларни мамнун қилди. 54 та мурожаатдан 2 таси шу жойнинг ўзида ечим топди. Айниқса, мактабгача таълим масаласида давлат шерикчилиги асосида ташкил этилган хусусий боғчаларнинг моддий-техник базасини, шарт-шароитини, хизмат кўрсатиш сифатини замон талабларига мослаш борасида билдирилган мурожаат ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE