Бош саҳифа / Жамият / Ечилмайдиган масала йўқ, агар раҳбарда хоҳиш ва масъулият бўлса

Ечилмайдиган масала йўқ, агар раҳбарда хоҳиш ва масъулият бўлса

Вилоят ҳокимининг Қизириқ туманида бўлиб ўтган  навбатдаги сайёр қабулида  100 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаати қайд этилди. Мурожаатларнинг аксарияти иш билан таъминланиш, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, томорқа, газ ва электр энергияси, тиббиёт масалаларига қаратилган бўлиб,  уларнинг ижроси юзасидан қабулда иштирок этаётган барча соҳа вакилларига, тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди. Айримлари шу жойнинг ўзида ечимини топди.

Ҳар бир  мурожаат соҳибини қунт билан тинглаган вилоят ҳокими Э. Турдимов “Кишилар оғирини енгил қилиш, уларнинг орзу-умидлари билан қизиқиш раҳбар ходимни аҳолига янада яқинлаштиради. Фуқаролик жамияти қуришнинг асосий тамойилларидан бири ҳам шу — халқ билан ҳамнафас бўлиш, муаммо ва камчиликларни биргаликда ҳал қилишдан иборат. Ечилмайдиган масаланинг ўзи йўқ. Агар раҳбарда хоҳиш, эгаллаб ўтирган амалига нисбаттан озгина масъулият бўлса бўлгани,”— дея таъкидларкан, аҳолининг эътирозлари ва таклифларидан келиб чиқиб, ечимини кутаётган барча масалалар юзасидан туман мутасаддилари жиддий бош қотиришса фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтиб ўтди.

— Маълумотим олий, 2014 йилда Термиз давлат университетининг касб таълими, кимё технологиялари факультетини тамомлаганман. Соҳам бўйича иш сўраб  бормаган таълим муассасам қолмади. Вилоятимиз ҳокимига минг раҳмат! Ишим бугун ҳал бўладиган бўлди, — дейди Санам Эргашева

Дарҳақиқат, бугунги сайёр йиғилишда мурожаати эътибордан четда қолмаган аҳолининг мамнунияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инсон манфаатларини улуғлаш борасидаги ибратли ишларимизнинг самарасидан бир нишонадир.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE