Бош саҳифа / Сиёсат / Дўстона муносабат

Дўстона муносабат

Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича ишчи комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон томонидан ишчи комиссия раиси, вилоят ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон томонидан ишчи комиссия раиси, Балх вилояти ҳокими Исҳақ Раҳгузар сўнгги йилларда икки қўшни давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик, иқтисодий-савдо ва ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашди.

 Айни пайтда вилоятимизда қўшни мамлакат сармоядорлари иштирокида 111 хизмат кўрсатиш, 49 қишлоқ хўжалиги ва 35 саноат соҳасида қўшма ҳамда хорижий корхоналар фаолият юритаётир. Термиз туманидаги “Termiz kargo” экспорт марказида қўшни давлат ишбилармонлари учун барча замонавий қулайлик яратилган. Божхона терминали, кенг, шинам меҳмонхона, ресторан ва бошқа шохобчалар афғон ишбилармонларига сифатли хизмат кўрсатади. Ҳужжатларнинг “Бир дарча” принципи асосида тақдим этилиши расмийлаштириш жараёнларини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириш имконини бермоқда. Шунингдек, афғонистонлик қўшнилар учун виза расмийлаштириш соддалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида қўшни мамлакатга вилоятмиздан 45 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 2019-2020 йилларда вилоятимизда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қиймати 46 миллион доллар бўлган 40 лойиҳани амалга оширишга келишилган.

Мажлисда ишчи комиссия аъзолари яқин қўшни давлатлар ўртасидаги чегара, савдо, чегараолди масалаларида юзага келаётган муаммолар ечимини биргаликда муҳокама этиб, тегишли таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар. Ишчи комиссия аъзоларининг навбатдаги мажлисини Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида келгуси ойнинг иккинчи ярмида ўтказишга келишилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон Ислом Республикасидаги махсус вакили Исматулло Эргашев, Афғонистон Ислом Республикасининг Термиз шаҳридаги бош консули Сангин Скандарилар иштирок этишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan