Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Дўстона мулоқот

Дўстона мулоқот

Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси давлат идоралари ҳамда хусусий секторлари вакиллари ўртасида мулоқот  бўлиб ўтди.

Унда Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар бошчилигидаги делегация икки мамлакатнинг давлат ва хусусий секторлари ўртасидаги учрашувда иштирок этиш учун ташриф буюрди.  Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Эдуардс Стипрайс ва дипломатик корпуси вакили Овидиу Мик ҳамда лойиҳа координатори Элбек Хаджаев, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва воҳамиз тадбиркорлари иштирок этди.

Ўзаро давлатлараро иқтисодий алоқаларга бағишланган мулоқотни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов очиб берар экан, воҳамизда халқаро савдо алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшиб келаётган афғонистонлик ишбилармон доиралар ҳамда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги раҳбари Жамшид Хўжаев, савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовларнинг истиқболли лойиҳалари ва уни тадбиқ этишда вилоятдаги барқарор вазият ва катта имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди. Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси таркибида ташриф буюрган Аф- ғонистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Саид Шахобиддин Тимурий, Афғонистоннинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар халқаро ишбилармонлик муҳитини яратишда муҳим омил бўладиган мазкур мулоқот ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбирда таъкидланганидек, бу икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Буни рақамларда таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йилнинг шу даврига қадар товар айланмаси 286 миллион долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп дегани. Мулоқот давомида Афғонистоннинг етакчи тадбиркорлари билан савдо инвестициялари, транзит ва транспорт, фармацевтикага оид масалалар бўйича ўзаро келишув ва шартномалар ҳамда икки мамлакат тадбиркорларидан иборат “Ишбилармон кенгаши”ни ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳридаги “Карго” логистика марказида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

— Очиғини айтганда, икки қардош мамлакат ўртасидаги бундай нуфузли анжуманни биз, афғон ишбилармонлари узоқ кутгандик, — дейди Афғонистон ишбилармон аёллари вакили, “Шиор Медиа-Сервис” хусусий корхонаси раҳбари Афсона Раҳимий. — Энг муҳими,  бу ерда хотин-қизлар тадбиркорлигига кенг йўл очилган. Бу ўз бизнесини йўлга қўйган афғонистонлик хотин-қизлар учун ҳам айни муддаодир.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

44 миллион АҚШ долларлик шартнома имзоланди

Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида икки мамлакат тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan