Бош саҳифа / Маданият / Дўстликка чорлайдиган байрам

Дўстликка чорлайдиган байрам

— Барча туркий халқларнинг ўз эпослари бор. “Алпомиш” ўзбекларники бўлса, “Манас” қирғизларники, бизда “Гўрўғли” туркумидаги достонларни бахшиларимиз маҳорат билан куйлашади. Мен Термизга келиб, нафақат бахшичилик санъати, балки ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланиб келган халқ ҳунармандчилиги: зардўзлик, каштачилик, нақшинкорлик, кулолчилик, гиламдўзлик, кандакорлик санъати намуналарини кўриб, бу элнинг мероси ўзи каби боқий эканлигига ишондим. Фестивалга келаётган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган томошабинлар ҳаракатида юртига, халқига, унинг боқий меросига бўлган кучли эҳтиром ва ҳурматни кўрдим. Келажакда бу фестиваль нафақат туркий халқларни, бутун дунё халқлари номоддий маданиятини ривожлантиришга ва улар орасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Равшан МУҲАММЕДОВ,
Туркманистон миллий консерваторияси
катта ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Жанубий оператив қўмондонлик ҳарбий хизматчилари қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan