Бош саҳифа / Сиёсат / Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги қирралари

Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги қирралари

Ўзбеклар ва тожиклар азал-азалдан бир дарёнинг сувини ичиб, оға-инидек ёнма-ён яшаб, қуда-андалик ипларини боғлаганлар.

Қадимдан давом этиб келаётган дўстлик анъаналари бугунги кунда янгича бир руҳ, кўтаринкилик билан давом этмоқда, мустаҳкамланмоқда. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган ташрифидан кейин ўзбек ва тожикларнинг ҳеч бир монесиз, визасиз, эркин бориб-келишига йўл очилганлиги, иқтисодий, савдо, маданий-маърифий ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги ҳар икки мамлакат халқи орзиқиб кутган воқеа бўлди.

Дўстлик ва ҳамкорлик натижалари хусусан, ёғингарчилик ва сув кам бўлган бултурги шароитда ўзини намоён этди. Варзоб дарёсидан сув олувчи Катта Ҳисор, Шодмон Қозоқ, Жончекка, Хатиб ва Даюб каналларининг тўлиб қолган қисмлари-52 километр узунликдаги сув йўллари тозаланди (каналларнинг Тожикистон ҳудудидаги қисмини тожик дўстларимиз тозалашди) ва Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод туманлари экинларига сув олинди.

Ҳозир Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича давлатлараро комиссия фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Термиз шаҳрида комиссиянинг навбатдаги— олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия аъзолари ҳар икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётганлигига қарамай, товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказиш йўлида амалий иш қилинаверишини таъкидлашди. Жумладан, замонавий енгил ва юк машиналари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги ва коммунал хизмат техникалари, минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, электротехника асбоб-ускуналари, кабель-симлар, тўқимачилик маҳсулотлари,дори-дармонлар, пойафзал ва бошқа турдаги тери-кўн маҳсулотлари айирбошлаш бўйича катта имкониятлар мавжуд.

Йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” корхонасида ишлаб чиқарилган янги йўловчи ва юк вагонлари етказиб бериш, кинематография, телевидение, адабиёт, санъат, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш, Тошкент шаҳрида Душанбе, Душанбе шаҳрида Тошкент кунларини ўтказиш истиқболлари хусусида ҳам фикрлашиб олинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг инсонпарвар жамият

Мустақил Ўзбекистон Республикаси 1992 йил март ойида БМТ аъзолигига қабул қилингач, шу кундан бошлаб халқаро …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE