Бош саҳифа / Жамият / Дўстлик учрашуви

Дўстлик учрашуви

Яқинда Олтинсой туманида тожик миллий маданият маркази  вилоят бўлими  ташаббуси билан дўстлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда республика ҳамда вилоятда   ижод қилаётган фаол зиёлилардан иборат жамоа тумандаги  9-ўрта мактабга  ташриф буюриб, улар билан яқиндан танишишди.

Айтиш керакки, мактаб жамоаси таълим-тарбия соҳасида ўзига хос тажрибага эга. Ўқувчилар турли республика фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Бугунги кунда ҳам улар турли кўрик-танловларда қатнашиш учун  қунт билан билим ўрганишмоқда. Айниқса, мактаб қошида ташкил этилган 3000 минг- дан ортиқ тарихий буюмлар тўпланган музей иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Учрашувда тинчлик-тотувлик энг улуғ неъмат эканлиги, турли миллат вакилларининг тинч-осуда ва бир мақсад йўлида ҳамжиҳат яшаб келаётганлиги, юртимизда ҳар бир миллат элатнинг ўз она тилида ўқиб, эркин яшашга барча имкониятлар яратилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан вилоят тожик миллий маданий маркази раиси Р. Абдуллаев ва “Овози тожик” газетаси вилоят мухбири Н. Ражабовлар фарзандлар тарбиясида ота-оналар зиммасидаги масъулият ҳақида тўхталиб, уларни касб-ҳунарга ўргатиш лозимлигини таъкидлашди ҳамда  ўқувчиларнинг бадиий чиқишларини ва ижод намуналарини муносиб баҳоладилар.

Тадбирда ўқувчиларга тожик миллий маданий маркази томонидан китоблар совға қилинди.

Искандар МИРЗО

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan