Узун туманида ўтказилган сайёр қабул жараёнида бошқа масалалар билан бир қаторда республикамизнинг “Боботоғ” аҳли ҳамда Тожикистоннинг Рудакий туманлари фуқароларининг ўзаро бориш-келиш қилиб юрган “Дўстлик” кўприги 1998-йилда ёпиб қўйилгани айтилганди.
Қўшнилар бир-бириникига бориш учун юзлаб километр йўлни босиб ўтишга тўғри келишини, ушбу кўприк очилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилишганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан “Дўстлик” кўпригини очиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш ишлари амалга оширилаяпти.