Дўстлик куйчиси

0
62

Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ташаббуси билан буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросига бағишланган “Эзгулик ва дўстлик куйчиси” номли адабий тадбир бўлиб ўтди. Абайнинг лирик мероси бутун туркий халқлар маънавий ҳаётида улкан ҳодиса бўлиб, ўзбек китобхони шоирнинг халқона талқиндаги “Ўлан”ларидан баҳраманд бўлиб келаётгани барчамизга маълум. Асарларида инсонийлик улуғланиб, меҳр-оқибат қадрланган шоир ижоди ҳамма замонлар учун бирдек эъзозлидир. Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, публицистлар ҳамда адабиёт ихлосмандлари халқлар ўртасидаги адабий алоқаларнинг ривожида Абай ижодининг аҳамияти тўғрисида мулоҳазаларини баён этди. Термиз давлат университети талабалари томонидан шоирнинг шеърларидан намуналар ўқилиб, бадиий таҳлил қилинди.

Нормат БОЙМУРОДОВ,
вилоят кўзи ожизлар
кутубхонаси директори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг