Бош саҳифа / Жамият / Дўстлик алоқалари янги босқичда

Дўстлик алоқалари янги босқичда

Термиз туманидаги Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида “Ўзбекистон – Афғонистон муносабатлари — сиёсий тараққиётнинг янги босқичида” мавзуига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, партиянинг “Ёш либераллар” клуби аъзолари, талабалар, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда жорий йил март ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси Афғо-нистонда тинчлик ўрнатиш, барқарор ривожланишни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳа-мият касб этиши таъкидланди.

Ўзбек ва афғон халқлари азалдан яқин қўшни, ўзаро дўст бўлиб яшаб келган. Афғонистонда нотинчлик ҳукм сураётган ҳозирги давр-да ҳам Ўзбекистон қўшни давлатда барқарорликни тиклаш, иқтисодиётни юксалтириш тарафдори бўлиб келмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлатлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирок этган мазкур анжуман халқаро экспертларда катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбарининг бу мамлакатда тинчлик жараёни муваффақиятли бўлишини таъминлаш учун афғонистонликларнинг ўзлари ташаббус кўрсатиши, музокаралар қандай форматда, қачон ва қаерда олиб борилиши бўйича танлаш имконини бериш зарурлиги тўғрисидаги фикри узоқ йиллардан буён ҳукм сураётган ниҳоятда мураккаб низоларга ечим топишда муҳим қадам бўлди.

Термиз туманида барча замонавий шароитларга эга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ташкил этилгани давлатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларининг ёрқин ифодаси сифатида эътироф этилмоқда. Муҳташам таълим муассасаси Афғонистон томони эҳтиёжлари асосида иқтисодий-ижтимоий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалар учун етук малакали олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда марказда 100 га яқин афғон ўғил-қизлари ўзлари танлаган касб сирларини ўрганмоқда.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ўзбекистонлик ва афғонистонлик талаба-ёшлар илм-фан, маданият, санъат ва бошқа соҳалар бўйича ўзаро фикр алмашди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan