Бош саҳифа / Маданият / Дўстлигимиз тантанаси

Дўстлигимиз тантанаси

Форсийзабон халқлар, жумладан, тожиклар ҳам туркий халқлар сингари Наврўз байрамини бундан минг-минг йиллар муқаддам тантана қилиб келишган. Бу хусусда буюк Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарида кўплаб мисоллар келтирилган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломга устига сумалак ва бошқа таомлар солинган кумуш патнис келтиришганида, у киши “Бу нима?” деб сўраганлар. Саҳобларидан бўлган, асли эронлик Салмон Форсийми ёки бошқа бировими, “Бу ажамликларнинг Наврўз (Янги йил) байрами деб айтганларида, у киши таомлардан еб ва бошқаларга улашиб, сўнг кумуш патнисни синдириб, атрофдагиларга бўлиб бериб, хурсанд бўлиб, “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин!” деган эканлар.

Тожик халқи Наврўзни катта тантаналар билан нишонлайди. Дастурхондан 7 хил “С” ҳарфи билан бошланувчи — сумалак, сомса, санжит ва бошқа таомлар ўрин олади. Куй-қўшиқлар, шеър, термалар, рақслар ижро этилади, халқ ўйинлари ўтказилади. Хуллас, Наврўз халқимизнинг чинакам байрамидир.

Биз, Сурхондарё воҳасида яшаётган тожик миллати вакиллари ҳам қадрият ва урф-одатларимиз бир ўзбек халқи билан бу севимли байрамни пухта ҳозирлик билан кутиб олдик. Сумалаклар пиширилди, сомса ва бошқа миллий таомлар тайёрланди. Вилоятда асосий тантаналар ўтадиган Термиз отчопарида тожик халқи ҳунармандчилигига оид кўргазма тайёрланди ва намойиш этилди. Вилоят байрами куни ажойиб хонанда Хайрулла Насриддинов ва Комрон Нурализода раҳбарлигидаги тожик бадиий ҳаваскорлик жамоалари санъаткорлари халқ қўшиқ ва термалари, рақслари билан чиқишлар қилишди. Репертуаримиздан “Сумалак дар дег”, “Ман писари Ўзбекистон ҳастам” каби кўплаб қўшиқлар ўрин олганди.

Хуллас, Наврўз байрамини аждодларимиз каби ўзбек, тожик, туркман, татар, рус ва бошқа миллат фарзандлари дўстлик ва ҳамжиҳатликда катта қувонч билан нишонлаймиз.

Рамазон АБДУЛЛАЕВ,
вилоят тожик миллий
маданият маркази раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan