Бош саҳифа / Жамият / Дўстимни излаяпман

Дўстимни излаяпман

Ассалому алайкум, ҳурматли “Сурхон тонги” газетасининг ижод аҳли ва Сурхон халқи! Бундан 55 йил муқаддам, яъни 1963 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги техникумини тамомлаганман. Талабалик давримда сурхондарёлик Бекмат Нормаматов билан танишиб, қадрдон дўстларга айланганмиз. Бирга ўқиб, бир хонада яшаганмиз. Ўқишни битириб, дўстим Бекмат ўз вилоятига қайтиб кетгандан сўнг ҳам беш йилча бир-биримизга хат ёзиб, хабарлашиб турдик. Аммо ҳар хил сабаблар билан алоқаларимиз узилди.

Мана орадан қанча вақт ўтса ҳамки, биродарим Бекмат ҳеч ёдимдан чиқмайди. Унинг манзили ёзилган қоғозни йўқотганимдан буён тинчим ҳам йўқолган.

Бундан 25 йил олдин дўстимни излаб Сайроб қишлоғига бордик. Аммо топа олмадик.

Ҳурматли газетхонлар, дўстим Бекматни топишга ёрдам беринг! Ҳаёт бўлса, нур устига. Оилаларимиз билан борди-келди қилиш, ёшлигимизни хотирлаш армон бўлишини истамайман.

Нажмиддин НУРМАТОВ,
Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Мерганча қишлоғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan