Бош саҳифа / Спорт / Дурангдан кейин ғалаба

Дурангдан кейин ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг пролигаси “А“ гуруҳи  мусобақаларида қатнашаётган Термизнинг  “Сурхон” жамоаси аъзолари чемпионатнинг иккинчи турида Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга эришганди.

Шундан сўнг, футболчиларимиз Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал беллашувини ўтказди. Вакилларимиз  Ўзбекистон чемпионати пролигаси “Б” гуруҳи аъзоси, Тошкент шаҳрининг “Локомотив БФК” жамоаси билан кубок баҳсларининг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун майдонга тушдилар. Пойтахтдаги ўйингоҳда кескин курашлар остида ўтган учрашувда футболчиларимиз рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритишди. Тажрибали ўйинчилар Фарҳод Тожиев (2 та), Сардор Иминов ва Дилшод Жўрабековлар томонидан киритилган тўплар термизликларга ғалаба келтириш баробарида кубок баҳсларининг 1/8 финал учрашувларида иштирок этишига йўл очди. Қуръа ташлаш маросимидан кейин кубок беллашувларининг 1/8 финалида термизликларга қайси клуб рақиб бўлиши ойдинлашади. 20 апрель куни “Сурхон” клуби аъзолари чемпионат ўйинлари доирасида Нукуснинг “Орол” жамоаси меҳмони бўлишади. 24 апрелда эса термизликлар “Алпомиш” ўйингоҳида “Андижон” жамоасини қабул қилишади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир кунда неча қадам юрасиз?

Термиз шаҳар ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan