Бош саҳифа / Жамият / Дўппилар кўргазмаси

Дўппилар кўргазмаси

Ўзбекистон “Миллий тик-ланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Дўппи­­ — миллий ғуруримиз рамзи” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

Миллий бош кийими саналган дўппи халқ амалий санъатининг бетакрор намуналаридан биридир. Асрлар давомида ҳунармандларимиз унинг пахта, ипак, атлас ва бахмал матоларига иплар билан тикилган чўққили, конуссимон, думалоқ ёки тўртбурчак кўринишдаги намуналарини яратганлар.

Юртимизда дўппини ёшу қари бирдай ардоқлаб кияди. Одамлар бир-бирларига уни совға қиладилар. Тўй сарполарига яқинлар учун дўппи олиш ҳам яхши анъанага айланган. Бунинг замирида “азиз бошингиз омон бўлсин”, дея айтилгувчи ҳикмат мужассам. Шоирларимиз томонидан битилган ашъорларда дўппи ўзлигимизнинг беқиёс тимсоли сифатида мадҳ этилади. Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган “Дўппи” фестивали ана шу эҳтиромнинг яна бир намунаси бўлди. Фестивалда “Сурхон ипаги” МЧЖ, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати, Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, жарқўрғонлик ҳунарманд Дмитрий Инюшев, вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда Термиз давлат университети вакиллари ўз кўргазмалари билан иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида сўз олган “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девон раҳбари Сайдулла Абдураимов, вилоят Кенгаши депутати, сенатор Шоҳида Арипова ва бош-қалар қадриятларимизни асраб-авайлаш ва уни ёш авлодга етказишда фестивалнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Шундан сўнг, ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишларини баҳолади. Олий ўринга Дмитрий Инюшев муносиб деб топилиб, “Бойсун баҳори” фестивалида иштирок этадиган бўлди. Фестивалда биринчи ўринни Афғон фуқароларини ўқитиш таълим маркази эгаллади. Фахр-ли иккинчи ўрин “Сурхон ипаги” МЧЖга, учинчи ўрин эса вилоят “Баркамол авлод” болалар марказига насиб этди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE