Бош саҳифа / Сиёсат / Дунёни уйғоқликка чорлаган нутқ

Дунёни уйғоқликка чорлаган нутқ

Президентимиз  дунёдаги энг нуфузли минбардан туриб, сўзлар экан  маънавият билан халқимизга хос мавжудлигини таъкидлади.

Жумладан, инсон ва унинг   манфаатлари   энг олий қадрият эканлиги, бу йўлда мамлакатимизда амалга оширилган ва давом   этаётган ислоҳотлар, жаҳолатга қарши маърифат, ёшлар тарбияси ҳақидаги илгари сурган ғоя ва ташаббуслари муҳим ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги барчамизга фахр ва ифтихор бағишлади. Зеро, давлатимиз раҳбари муаммонинг оқибати эмас, уни  келтириб чиқарувчи омиллар билан курашишга моҳирона даъват   эта олди. Бу “инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун» деган эзгу ғоянинг халқаро миқёсга чиқишини англатади.

Маърузадаги эътиборимизни тортган жиҳат таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар таъкидланди: «Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораёгани уларга қарши асосан куч  ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради.

Бy борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига  қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Хал- қаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман.

Шу учун ҳам одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир.

Юртбошимиз томонидан сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилди.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга изоҳ бериларкан қуйидагилар таъкидланди: “Бу ҳужжатнинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат.

Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган”.

Умуман, бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон доимо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан амалий, муҳими ҳаётий ва долзарб масалаларни илгари суриб келган бўлиб, мазкур сессияда ҳам ўз анъанасини давом эттирди. Буни,  жаҳоннинг кўзга кўринган экспертлари, халқаро ташкилотлар ҳамда давлат раҳбарларининг эътирофидан ҳам билиш мумкин.

Жумладан, махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази етакчи таҳлилчиси Игорь Николайчук қуйидагиларни билдирди: Мен Мирзиёевнинг маърузасининг асосий мавзуси сифатида демократия ва халқ ҳокимияти ғоясига қилинган мурожаатни алоҳида таъкидламоқчиман. Афсуски, бугунги кунда ички сиёсатни демократиянинг либерал стандартларига мослаштирмасдан, глобалистлардан пул олишнинг имкони йўқ. Ўзбекистон етакчиси ушбу масалани нозик йўл билан ҳал қилди”.

Фирдавс ШАРИПОВ,
республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE