Бош саҳифа / Жамият / Дунё — ёшлар нигоҳида

Дунё — ёшлар нигоҳида

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, ўз халқига ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялашда маданият, санъат, адабиёт каби миллий осори-атиқаларимизнинг ҳам ҳиссаси беқиёсдир.

Янги ўқув йили бошлангандан буён Термиз археология музейига халқимизнинг ўтмиши, бой-маданий тарихи билан танишиш мақсадида ўнлаб ёшлар келиб кетишмоқда.

Музей маъмуриятининг ташаббуси билан “Дунё — ёшлар нигоҳида” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда Термиз шаҳридаги бир қатор мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳозир бўлишди. Юртимиз ва элимизни дунёга танитишда мустақиллигимиз берган имкониятлар жуда қўл келмоқда. Бугун мамлакатимизнинг энг чекка қишлоғида бўлаётган янгилик бир зумда Ғарбу Шарқда намойиш этилмоқда.

Тадбирни музей ходими Азиз Абдуллаев очиб, юртимизда эришилаётган ютуқларнинг боиси осмонимиз тинчлиги, элимиз фаровонлиги, ватандошларимизнинг фидокорона меҳнати ҳосиласи эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррир ўринбосари, шоир Сафар Омонга сўз берилди. У бугун Ўзбекистон ёшлари эришаётган ютуқлар, мустақиллик, халқлар дўстлиги ва Конституциямиз ҳақида гапириб, ўзининг Ватан, иймон-эътиқод ва қомусимизга бағишланган ижод намуналаридан ўқиб берди.

— Биз бундан буён элимиз суйган истеъдодли ёзувчилар, шоирлар, мусаввирлар, бастакорлар, санъаткорлар иштирокида турли мавзуларга бағишлаб ана шундай тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз. Бу ерга келган ёшлар мана шундай учрашувлардан катта завқ-шавқ олади, — дейди музей ходими Жаҳонгир Турдиев.

Савол-жавоблардан сўнг ёшлар мавзу юзасидан ўз муносабатларини билдиришди. Тадбирда иштирок этган ўқувчилар музей фаолияти ва қимматбаҳо экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Ҳар бир кўргазма ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan