Бош саҳифа / Маданият / Дунёдаги энг катта сўзана

Дунёдаги энг катта сўзана

Бойсунлик халқ амалий санъати ижодкорлари I Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишлаб дунёдаги энг катта сўзанани тикишди.

20 нафар нозик дидли чевар томонидан маҳорат билан яратилган бу санъат намунасининг узунлиги 25, эни эса 6 метрни, оғирлиги 60 килограммни ташкил этади. Моҳир каштадўзлар томонидан олти ой давомида яратилган сўзанага 16 килограмм ипак сарфланган.

— Сўзанани тикишда воҳага хос бўлган қадимги каштачиликнинг тўлдирма йўналишидан фойдаландик, — деди ҳунарманд Нилуфар Жўраева. — Сўзана тикиш аввалида унинг чизмасини (гулларни) тайёрлаш зарур. Бу жараён каштадўздан катта эътибор талаб этади. Сўзанадаги ҳар бир детал математик ўлчов асосида чизиб чиқилади. Алвон матога туширилган гуллар чизмасини моҳир тикувчилар 6 кун мобайнида тайёрлашди. Ундан сўнг чизмаларни ипак орқали тўлдирма услубида тикиш, астарлаш, қавиш ва мағизлаш жараёнлари ҳам анча мураккабдир.

Сурхон миллий урф-одат ва қадриятлари ва қадимий анъаналарини ўзида мужассам этиб келаётган сўзаналар халқимизнинг бой маданий мероси ҳисобланади. Халқ амалий-безак санъати турларидан бири ҳисобланган каштачилик йўналишини сақлаб қолиш, келажак авлодга етказиш жуда зарурдир. Фестиваль олдидан кўпчиликка намойиш этиладиган сўзанани яқин кунларда Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш режалаштирилмоқда.

Наргиза РАҲМАТУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan