Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Дуккакли экиннинг баракаси

Дуккакли экиннинг баракаси

Жарқўрғонликлар ғалладан бўшайдиган майдонларда асосан ерёнғоқ ўстиришса, шўрчилик деҳқонлар мош етиштириш ва ундан юқори ҳосил олиш ҳадисини олишган.

Ўтган йил ҳам шўрчиликлар  анъаналарига содиқ қолиб, кўп майдонларда  мош ўстиришди. Мош икки сув билан пишадиган экин. Масалан, тажрибали деҳқон Хушбоқ Ишназаров етакчилик қилаётган “Нурмат Хўжақулов” фермер хўжалиги аъзолари ғалладан бўшаган 52 гектар майдоннинг асосий қисмига мош уруғини сепишганди. Ўз вақтида намунали парваришланган экин ҳосили юқори бўлди. Фермернинг ўзи даласидан 60 тоннадан кўпроқ ҳосил йиғиб олганди.

—     Бугун тадбиркорлар ҳар килограмм мошни 6 минг сўмдан сўраб туришибди, —дейди  фермер Хушбоқ Ишназаров.

Такрорий экин — мошдан фермер қанча даромад олишини ўзингиз ҳисобини чиқараверинг.

У.НОРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan