Бош саҳифа / Жамият / Дўкирликлар дилномаси

Дўкирликлар дилномаси

Юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришларни кўриб, кўзинг қувнайди. Ўтган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” чин маънода халқни рози қилиши билан тарихимизда янги саҳифани бошлаб берган бўлса, 2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда кенг кўламли изчилликнинг, ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Биргина Музработ туманидаги “Музработ дарвозаси” МФЙ “Дўкир” қишлоғида ҳам янги 2300 метр масофадаги ички йўлларнинг қурилиши, 26 умумий ўрта таълим мактаби филиалининг қад ростлаши ҳам ана шу ибратли ишларнинг илиқ шабадаси, аслида.

— Бир неча йил олдин бу қишлоқ кўчаларидан  қайси мавсум бўлмасин юриб бўлмасди, — дейди қишлоқ нуронийси Ярашбобо Қурбонов. — Энди фарзандларимиз ҳам келажакда таълим тарбия олиш учун узоққа қатнамайди.

Аввало халқ дарди  билан яшаётган Президентимизга, вилоятимиз ҳокимига қишлоғимиз нуронийларидан ў. Қурбонов,Т.  Болтаев,С. Шукурова, Ў. Мамадиёрова, С. Дўрмонова, Г. Хўшвақтова, О. Норалиева, З. Рахмонова ва бутун қишлоғимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Халқимизнинг ардоқли “Наврўз” байрами юртимизга бунданда зафарли одимларни, хонадонларимизга тинчлик ва хотиржамликни ато этсин.

Зафар ҚУРБОНОВ,
Музработ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE