Бош саҳифа / Жамият / Довюрак Жалолиддин

Довюрак Жалолиддин

Юрт шаънини кўкка кўтаришга муносиб ҳисса қўшган ўлмас сиймолардан бири Жалолиддин Мангубердидир. У Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори — моҳир саркарда. Ўзбек давлатчилиги тизимидаги йирик сулолалардан бири — ануштегинийлардан. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг катта ўғли. Онаси — Ойчечак туркман канизаклардан бўлган. Жалолиддин бурнида холи (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган.

Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб «Мангуберди» номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин Мангуберди ҳақида тарихчи Насавий шундай ёзади: «Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди. У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмасди. Жуда нари борса, жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди».

Тарихдан маълумки, Жалолиддин Мангуберди 1221 йил 25 ноябрда ғазна яқинидаги Чингизхон билан бўлган жангда мағлубиятга учрайди. Мангуберди қўшинларини мўғуллар Синд дарёсигача тақиб қилиб боришади. Душманга таслим бўлишни хоҳламаган Жалолиддин Синд дарёсидан отда сакраб, нариги қирғоққа сузиб ўтади. У билан бирга унинг тўрт минг кишилик аскари ҳам дарёдан ўтиб олади. Ҳозирги кунга қадар бу дарёнинг бир томони “от сакраш”, иккинчи томони эса “чўли Жалолий” деб аталади. Жалолиддиннинг жасоратига қойил қолган Чингизхон ўғилларига қараб: “ота ўғил мана шундай бўлиши лозим”,— деган экан.

Жалолиддин Мангуберди бор-йўғи 33 уч йил умр кўрган бўлса-да, шу давр мобайнида элу юрт учун, халқ озодлиги учун хизмат қилишга улгурган ва ўзидан буюк ном қолдирган барҳаёт сиймодир.

Тарихий қаҳрамонларимиздан ўрнак олиш, улар босган изни муносиб давом эттириш бугунги авлод учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Акмал АБДУРАҲМОНОВ,
ТерДУ магистранти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE