Бош саҳифа / Жамият / Довондаги гурунг

Довондаги гурунг

Тошкент саёҳатидан сўнг оилам ва қадрдон қишлоғим сари ошиқдим. Таксининг олд ўриндиғига жойлашдим. Нотаниш ҳамроҳларим, 25 ёшлар чамасидаги йигит ҳамда иккита ёш жувон. “Лассети” секин қўзғалиб, тирбанд автоуловлар орасидан йўлга чиқиб олди.

Ўртада жимлик. Ўзини Алишер деб таништирган талаба йигит таътилга чиқиб, уйга қайтаётган экан. Яна иккита ҳамроҳим Наргиза ва Назокат эса эрталаб самолётдан тушганлигини айтишди. Уйқусираб кўзларини ишқалаётган қизлар ухлаб қолишди. Бошқалар эса ўзаро суҳбатлашиб келаяпмиз. Ҳамроҳинг яхши бўлса йўл олислиги ҳам сезилмайди. Манзилга ҳам қандай етиб олганингни билмай қоласан, — деди ҳайдовчи Баҳодир елдек учиб бораётган машина рулини бошқарар экан. — Ҳадемай, Жиззах давонига етиб келамиз, — дейди. Ҳайдовчининг таклифи билан довондаги “Жиззах оши”га тўхташга қарор қилдик. Уйқудан уйғонган Назокат ва Наргизага ҳам бу маъқул тушди.

Машинада таралаётган қўшиқ сеҳридан хаёлот уммонига шўнғийсиз… “Бой бўламан деб, номусингдан айрилма…” Негадир, Наргизанинг бу қўшиқдан сўнг кўзларида шашқатор ёшларни кўрдим. Ойнадан нигоҳ ташлайман, аммо сездирмасликка уринаман. Овқатлангач, йўлда давом этдик. Суҳбатимиз асносида аён бўлдики, Наргиза ва Назокат Дубайда бўлиб қайтишаётган экан. Маҳалладош танишлари алдаб чақиришгани, ресторанда, салонда ишлайсизлар дегани, аммо боргач, жирканч ишларини таклиф қилишганини айтишди. Бир амаллаб қочиб келишаётганлигини йиғлаб гапиришди.

Ахир бир оиланинг бекаси, жажжи гўдакларнинг меҳрибон онаси бўлган бу аёллар уларнинг юзига энди қандай қарайди?

Афсуски, буларнинг барчаси айни ҳақиқат. Бугун кўпчилик аёлларимиз сохта даъватларга, алдовларга ишониб қолишмоқда. Оқибатда аёл деган муқаддас шаънига доғ туширмоқда. “Дарбанд” постига келгач, ҳамроҳларим билан хайрлашдим. Аммо, Назокат ва Наргизанинг олис юртда чеккан азоблари ҳақидаги сўзлари ҳануз менга тинчлик бермайди.

С. ШОБЕРДИЕВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE