Вилоят 1-шифохонаси клубида олий маълумотли фармацевт-провизорлар иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Термиз шаҳар прокуратураси катта терговчиси Мамаюсуф Турдимуродов, Тошкент фармацевтика институтининг фармацевтлар малакасини ошириш факультети доценти Азиза Тўхтаевалар маъруза қилишди.
Тадбирда ҳамюртимиз Турсуной Жўраеванинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” деб номланган ўқув-услубий қўлланмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Шу масала бўйича филология фанлари номзоди Муҳаммад Азимов ва муаллифнинг ўзи чиқиш қилди.
Тадбир охирида иштирокчиларга тақдимоти ўтказилган янги рисола совға қилинди.
Ўз мухбиримиз